Россияда эркаклар сони кескин қисқариб, демографик муаммо кучайди

1 дақиқа ўқиш3.8K
Россияда эркаклар сони кескин қисқариб, демографик муаммо кучайди

Россияда демография бўйича сўнгги йилларда кескин ўзгариш кузатилмоқда. Civixplorer компанияси томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, мамлакат аҳолиси таркибида эркаклар улуши сезиларли даражада камайиб кетган.

Аёллар сони устунлик қилмоқда

2024 йилги ҳисоботда Россия аҳолисининг 63 фоизи аёллар, атиги 37 фоизи эса эркаклар экани қайд этилган. Мутахассислар бу ҳолатнинг асосий сабабларидан бири сифатида 2022 йилдан бери давом этаётган Украина билан уруши ва унда юз берган йўқотишларни тилга олишмоқда.

Шунингдек, тадқиқотда Россия билан бир қаторда аёллар сони кўпчиликни ташкил этадиган мамлакатлар ҳам санаб ўтилган. Масалан:

  • АҚШ — 52,7% аёллар, 47,3% эркаклар;

  • Бразилия — 53,3% аёллар, 46,7% эркаклар;

  • Бангладеш — 53,8% аёллар, 46,2% эркаклар;

  • Мексика — 54,4% аёллар, 45,6% эркаклар;

  • Япония — 55,5% аёллар, 44,5% эркаклар;

  • Германия — 52,3% аёллар, 47,7% эркаклар;

  • Таиланд — 55% аёллар, 45% эркаклар.

  • Россияда эркаклар сони кескин қисқариб, демографик муаммо кучайди

Пенсионерлар орасида катта тафовут

Жорий йил май ойида эълон қилинган маълумотларга кўра, Россияда пенсия ёшидаги аёллар эркаклардан деярли икки баравар кўп. Россия Ижтимоий жамғармаси маълумотларига асосланганда, мамлакатда 41 миллион 169 минг 800 нафар нафақахўр истиқомат қилади. Улардан 13 миллион 845 минг 500 нафари эркаклар бўлса, аёл пенсионерлар сони 27 миллион 324 минг 300 нафарни ташкил этмоқда.

Демографик хавфлар

Мутасаддилар таъкидлашича, бундай тенгсизлик нафақат аҳоли таркибидаги мувозанатга таъсир қилади, балки иқтисодий ривожланиш, меҳнат бозори ва ижтимоий сиёсатда ҳам жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Демографик мувозанатнинг бузилиши Россия келажакда янада катта ижтимоий синовларга дуч келиши эҳтимолидан дарак бермоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?