Канада ва Австралия Фаластин давлатини расман тан олди

1 дақиқа ўқиш375
Канада ва Австралия Фаластин давлатини расман тан олди

2025 йил 21 сентябр куни Канада ва Австралия ҳукуматлари расман Фаластин давлатини тан олганини эълон қилди, деб хабар берди Kursiv media. Бу қарор БМТ Бош Ассамблеяси ҳафталиги олдидан иттифоқчилар билан ҳамоҳангликда қабул қилинди.

Канада Бош вазири Марк Карни расмий баёнот эълон қилди. Оттава Фаластин давлатини тан олиб, буни «икки давлатли ечим» имкониятини сақлаб қолишга қаратилган халқаро ҳаракатлар доирасидаги қадам сифатида баҳолади. Баёнотда Канада Фаластин халқини тинч келажак сари шерикликка чорлайди.

Қайд этилишича, бу қадам ХАМАСга қарши тинч ҳамкорликни қўллаб-қувватловчиларнинг позициясини мустаҳкамлайди ва терроризмни ҳеч қандай шаклда қўллаб-қувватламайди.

Бундан ташқари, Канада Исроил ва унинг халқининг хавфсизлигини қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлади — бу хавфсизлик «икки давлатли ечим» орқали кафолатланиши мумкин.

Австралия ҳам шундай расмий баёнот берди. Канберра томонидан баёнот Бош вазир Энтони Албанизе ва Ташқи ишлар вазири Пенни Вонг томонидан эълон қилинди. Ҳукумат бу қарорни БМТ доирасидаги дипломатик ҳаракатлар билан боғлиқ, деб таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?