Япония мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига рақамли тизим жорий этилади

1 дақиқа ўқиш242
Япония мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига рақамли тизим жорий этилади

Япония ҳукумати яқин йилларда мактаблардаги анъанавий қоғоз дарсликлардан бутунлай воз кечиш ва таълим жараёнини тўлиқ рақамлаштиришни мақсад қилмоқда. 24 сентябрь куни эълон қилинган қарорга кўра, 2030 молиявий йилдан бошлаб давлат бошланғич мактабларида дарсликлар фақат рақамли шаклда қўлланилади. Бу ҳақда “Kyodo News” хабар берди.

Япон таълим вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан тасдиқланган ўзгартириш маҳаллий таълим кенгашларига фақат рақамли дарсликларни қабул қилиш, уларни қоғоз дарсликлар билан қўшиб қўллаш ёки анъанавий қоғоз дарсликларга орқали “ёпишиб олиш” имкониятларини бериши кўзда тутилган.

Таълим бўйича Марказий Кенгашнинг фикрига кўра, бу ҳаракат талабалар учун дарслик танлаш имкониятини кенгайтириб, жамиятнинг тобора рақамлашган табиатига мос келадиган ўрганишни осонлаштиради ва янги, интерактив ва ижодий таълим усулларини яратишга ёрдам беради. Шу билан бирга, айрим экспертлар рақамли дарсликлардан фойдаланиш ўқитувчилар ва нашриётчиларга қўшимча юк солиши ҳамда ўқувчиларнинг кўриш қобилияти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Янги тизимда дарсликлардаги QR-кодлар орқали рақамли дарслик ва ўқув қўлланмаларига кириш имкони бўлади. Ишчи гуруҳ контент сифатини таъминлаш ва ҳар бир фан учун махсус кўрсатмалар тайёрлашга ҳаракат қилади. Вазирлик синфларда рақамли материаллардан самарали фойдаланиш бўйича йўриқномалар ва қўлланмаларни яратишни режалаштирмоқда.

Японияда рақамли дарсликлар аллақачон қўлланиб келмоқда, лекин улар “муқобил ўқув қўлланмалари” сифатида қаралиб, ҳукуматнинг алоҳида рухсатини талаб қилмайди. Янги тизим эса анъанавий дарсликлардан тўлиқ рақамли трансформацияга қадам қўйиш ва таълим жараёнини инновацион усулларда ривожлантиришга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?