22 сентябрь куни Красноярскдаги “Корона” банкет залида ўтказилган рейдда 8 нафар ўзбекистонлик миграция қоидаларини бузганликда айбланди, деб ёзмоқда uz24.uz нашри. Уларнинг 4 нафари жаримага тортилиб, мамлакатдан чиқариб юборилиши белгиланди, яна 4 нафари вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилди.
Ўзбекистон томони — Новосибирскдаги Бош консуллик фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда ва зарур ҳужжатларни Красноярск ўлкаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этди.
Ташқи ишлар вазирлиги бундай рейдлар қонуний асосга эга бўлиши ва маданий тадбирларга тўсқинлик қилмаслиги кераклигини таъкидлади. Аввалроқ тарқалган видеоларда Росгвардия ходимлари концерт давомида меҳмонларнинг ҳужжатларини текшираётгани ва хизмат итлари жалб қилиниши акс этганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!