АҚШда янги уйлар савдоси кескин кўтарилди. Август ойида сотувлар 20 фоиздан ортиқ ошиб, йилига 800 минг дона уй савдоси даражасига етди. Бу сўнгги уч йилдаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
Мутахассислар буни уй қурувчиларнинг нархларни пасайтириши ва харидорларга турли имтиёзлар бериши билан изоҳламоқда. Кредит олиш шароитлари бироз енгиллашгани ҳам савдо ҳажмини оширди.
Шу билан бирга, янги уйлар умумий уй савдосининг кичик қисмини ташкил этади. Нархларнинг баландлиги ва аҳолининг имкониятлари чекланганлиги сабабли кўплаб харидорлар уй сотиб олишда қийналмоқда.
Аналитиклар ипотека ставкалари тушишда давом этса, яқин ойлар ичида уйлар савдоси яна кўпайиши мумкинлигини айтмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар