Россия Украинага қарши 12 соатдан ортиқ давом этган ҳаво ҳужумлари уюштирди. Ракеталар ва дронлар асосан Киевга йўналтирилиб, камида тўрт киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ одам жароҳат олди. Қурбонлар орасида 12 ёшли қиз ҳам бор.
Украина президенти Владимир Зеленский бу ҳужумларни "разил" деб атаб, Россия жангни давом эттириш ва одамларни ўлдиришни истаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат бўйлаб юздан ортиқ фуқаро объекти вайрон бўлган.
Киевда ҳамшира ва бемор ҳалок бўлди. Шунингдек, йирик нон заводи, резина маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона ва кўплаб уй-жойлар зарар кўрди.
Зеленский Украина жавоб қайтаришини ва халқаро ҳамжамиятдан қатъий чоралар кутаётганини билдирди. НАТО эса шарқий чегарадаги мудофаа кучларини мустаҳкамлашини эълон қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!