АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан учрашувда Ғазодаги урушни тугатишга қаратилган 20 бандлик режани тақдим этди.
Режада жангларни тўхтатиш, Исроил қўшинларини қисман олиб чиқиш ҳамда гаровдагилар ва маҳбусларни алмашиш назарда тутилган.
Ҳамас вакиллари шартлар Фаластин манфаатларини ҳимоя қилмаслигини айтмоқда. Нетаняху режани қўллаб-қувватлади, бироқ унинг сиёсий уюшмасида қарши фикрлар бор.
Европа ва араб давлатлари ташаббусни муҳим деб баҳолашмоқда. Аммо томонларнинг сиёсий келишмовчиликлари режани амалга оширишни қийинлаштириши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар