Ҳавода газ ўчиришни унутган йўловчи уйини катта фожеадан сақлаб қолди

1 дақиқа ўқиш1.6K
Ҳавода газ ўчиришни унутган йўловчи уйини катта фожеадан сақлаб қолди

Кундалик ҳаётдаги энг оддий ҳолат ҳам баъзан мисли кўрилмаган фожеага айланиши мумкин. Хитойлик бир йўловчи Шанхайдан Сингапурга учаётганида тўсатдан уйида газ плитасини ўчиришни унутгани ёдига тушгани бунга яққол мисол бўлди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.

Самолёт ҳавода бўлишига қарамай, йўловчи дарҳол хавотирга тушди. Агар плита ўчирилмаган бўлса, уйда ёнғин чиқиши эҳтимоли катта эди. У зудлик билан экипаждан ёрдам сўради. Командир йўловчидан уй манзили ва эшикнинг смарт қулф кодини олиб, маълумотларни қуруқликдаги қўллаб-қувватлаш хизматига узатди.

Бироқ дастлаб мулкни бошқарувчи компания ходимлари бу хабарга ишонмай, уни фирибгарлик деб ўйлашди. Фақат уй телефон рақамига бир неча марта қўнғироқ қилингач, текшириш учун мутахассис юборилди.

Орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас, уйдан оғир ҳид келаётгани аниқланди. Ичкаридан эса суви тўлиқ буғланиб кетган ва тухуми куйиб, қозонга ёпишиб қолган ошхона идиши топилди. Бутун хонани қуюқ тутун босиб кетган эди. Компания ходимлари газ плитасини ўчириб, деразаларни очиб шамоллатиш ишларини олиб боришди. Шу тариқа, "қутқарув операцияси" 20 дақиқа ичида муваффақиятли якунланди.

Йўловчи эса Spring Airlines компанияси ходимларига миннатдорлик билдириб, уларнинг огоҳлиги ва профессионал ёрдами уйини катта офатдан асраб қолганини таъкидлади.

Айтиш керакки, бу биринчи марта кузатилаётган ҳолат эмас. 2006 йилда ҳам Хитойдан Урумчига учаётган йўловчи уйида газ плитасини ўчиришни унутганини эслаб қолганди. Ўша пайтда учувчилар сунъий йўлдош телефон хизматидан фойдаланиб, йўловчининг уйига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлишган. Хушхабар шунда эдики, рафиқаси телефонга жавоб бериб, плитани ўз вақтида ўчириб қўйган.

Бу воқеалар одамларни яна бир бор огоҳликка чақиради: уйдан чиқар экансиз, ҳатман газ ва электр асбобларини текшириб чиқинг. Чунки оддий бир эътиборсизлик ҳаёт учун катта хавф туғдириши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?