date

Индонезияда мактаб қулаб тушди

Индонезияда мактаб қулаб тушди
Индонезиянинг Шарқий Ява вилоятида мактаб биноси қулаб тушди. Уч талаба ҳалок бўлди, 99 нафари жароҳат олиб шифохонага ётқизилди. Расмийлар 38 киши вайроналар остида қолганини билдирди.

Ҳодиса вақтида юзлаб ўқувчилар ибодатга йиғилган эди. Қулаш оқибатида кўплаб талабалар чиқиб кетишга улгурмаган.

Маҳаллий ҳокимият мактабда рухсатсиз қўшимча қават қурилгани, бино пойдевори эса буни кўтара олмаганини айтди. Шу сабабли бино бутунлай қулаб тушган.

Қутқарувчилар одамларни чиқариш ишларини давом эттирмоқда. Улар имкон қадар тезроқ вайроналар остидагиларни топишга ҳаракат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда мактаб қулаб тушди