АҚШда ҳукумат ёпилиши сабабли федерал ишчиларнинг оммавий бўшатилиши яқин кунларда бошланиши мумкин. Ҳукумат ёпилиши Конгрессдаги янги бюджет бўйича келишмовчилик ортидан юз берди.
Демократлар соғлиқни сақлаш дастурларини кафолатлашни хоҳласа, республикачилар ҳукуматни вақтинча очиқ сақлашни мақсад қилган. Шу сабабли икки томон ҳам келишувга эриша олмаяпти.
Вақтинчалик ёпилиш туфайли айрим ишчилар иш ҳақсиз таътилга чиқарилади, зарур ишлар билан шуғулланувчилар эса маош олмаган ҳолда ишлаши мумкин. Аналитиклар бу ёпилиш 2018-йилдагисидан катта бўлишини, тахминан 750 минг федерал ишчи вақтинча таътилга чиқарилишини билдиради.
Оқ Уй ва Конгресс раҳбарлари вазиятни сиёсий баҳсга айлантирган. Ҳукумат ёпилиши давом этса, ишчилар бўшатилиши ва АҚШ иқтисодига катта зарар етиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!