Вьетнамда кучли тўфон 36 инсон умрига зомин бўлди

1 дақиқа ўқиш739
Вьетнамда кучли тўфон 36 инсон умрига зомин бўлди

Вьетнамда содир бўлган кучли тўфон юрт аҳлини оғир қайғуга солди. “Буалои” деб номланган тўфон ва унинг ортидан келган тошқинлар оқибатида 36 нафар инсон ҳалок бўлгани маълум қилинди, деб хабар берди The Straits Times.

Маълумотларга кўра, тўфон 29 сентябрь куни мамлакатнинг шимолий марказий соҳилларига зарба берган. Кучли шамол, баланд тўлқинлар ва узлуксиз ёмғирлар кўплаб ҳудудларда вайронгарчиликка олиб келган. Расмий ҳисоботларга кўра, ҳозирга қадар 21 киши бедарак йўқолган, яна 147 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган.

Табиий офатнинг иқтисодий зарари ҳам жуда катта. Ҳукумат маълумотларига кўра, “Буалои” тўфони ва сув тошқинлари мамлакат иқтисодиётига тахминан 11,5 триллион донг, яъни 435,8 миллион доллар атрофида моддий зиён етказган.

Жабр кўрган ҳудудларда йўллар, кўплаб мактаб бинолари ва давлат идоралари зарарланган. Электр таъминотининг йўқолиши туфайли ўн минглаб оилалар ёруғликсиз қолган. Маҳаллий матбуот ёзишича, баъзи вилоятларда бир неча кундан бери сув сатҳи пасаймай қолаётгани аҳоли ҳаётини янада қийинлаштирмоқда.

Расмий ҳисоботларда 210 мингдан зиёд уйга турли даражада зарар етгани, айримлари эса мутлақо сув остида қолиб кетгани айтилмоқда. Шунингдек, 51 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари, асосан гуруч далалари ва бошқа экинлар бутунлай йўқ қилинган.

Офат туфайли минглаб оилалар ўз уйларидан кўчирилиб, вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилгани ҳам маълум қилинди. Ҳукумат ва қутқарув хизмати барча имкониятларни ишга солиб, қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Шу билан бирга, халқаро ҳамкорлик ва ёрдам дастурлари ҳам ишга туширилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Мутахассислар эслатишича, Вьетнамда ҳар йили йирик тўфонлар кузатилади ва уларнинг кўпчилиги юзлаб инсонлар ҳаётига хавф солади. “Буалои” эса охирги йилларда кузатилган энг йирик ва ҳалокатли табиий офатлардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?