Reddit фойдаланувчилари дунёдаги энг ортиқча баҳоланган шаҳарларни номлади

1 дақиқа ўқиш163
Reddit фойдаланувчилари дунёдаги энг ортиқча баҳоланган шаҳарларни номлади

Reddit портали фойдаланувчилари дунёдаги энг ортиқча баҳоланган, яъни ортиқча шов-шувга эга ва кўпчиликка “зероикарли” деб ҳисобланган шаҳарларни санаб ўтди. Бу саволга берилган кўплаб изоҳларда Дубай алоҳида эътироф этилди. Фойдаланувчилар фикрига кўра, Дубай сунъий, моддиятпараст ва шахсияциз жой бўлиб, ўзига хос маданий ёки тарихий гўзалликка эга эмас. Бир киши: “Бу ер сайёрадаги энг зерикарли ва қиммат шаҳар. Дубай дунёнинг охири эмас, лекин у ердан дунёнинг охирини кўриш мумкин”, деб ёзди.

Иккинчи энг кўп тилга олинган вариант Лас-Вегас бўлди. Портал фойдаланувчилари таъкидлаганидек, у ерда шовқин, тартибсизлик ва қимматчилик ҳукм суради. Илгари бу ҳолатга одатланиш мумкин эди, аммо ҳозирда шаҳар жуда қимматга айланди.

Шунингдек, бошқа кўп учраган номлар орасида Америка шаҳарлари – Лос-Анжелес ва Майами, Мексиканинг Канкун шаҳри, Миср пойтахти Қоҳира, Ирландиянинг Дублин ва Франция пойтахти Париж ҳам бор. Портал фойдаланувчилари фикрига кўра, Париж ҳам баъзи ҳолатларда ҳаддан ташқари ифлос ва қиммат шаҳар сифатида баҳоланиши мумкин. Бир киши ўз изоҳида: “Буни айтиш ноқулайроқ, аммо Париж шунга ўхшайди”, деди.

Ушбу рўйхат интернет фойдаланувчилари орасида шаҳарларга бўлган қарашни янада қизиқарли ва баҳсли қилиб қўйди, шунингдек дунёдаги туристик ва моддий қадриятлар ҳақида фикрлар алмашишга сабаб бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?