Афғонистонда Instagram, Snapchat ва Facebook’га кириш тўлиқ чекланди

1 дақиқа ўқиш214
Афғонистонда Instagram, Snapchat ва Facebook’га кириш тўлиқ чекланди

Афғонистонда яна интернет эркинлигига оид жиддий чекловлар жорий этилди. NetBlocks интернет мониторинг хизмати маълумотларига кўра, мамлакатда Instagram, Facebook ва Snapchat ижтимоий тармоқларига кириш вақтинча тўхтатилган.

Таъкидланишича, бир нечта маҳаллий интернет-провайдерлар мазкур платформалар фаолиятини чеклаган. Бу ҳолат Афғонистонда ўтган ҳафта кузатилган кенг кўламли телекоммуникация узилишларидан сўнг қайд этилган. NetBlocks’нинг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги хабарномасида:

“Маълумотларга кўра, Афғонистондаги йирик провайдерлар Instagram, Facebook ва Snapchat тармоқларига киришни чеклади. Бу интернет тизимидаги узилишлардан сўнг амалга оширилган чоралардир”, — дейилган.

Толибон изоҳ берди, БМТ хавотир билдирди

NetBlocks маълумотидан бир кун аввал, яъни 29 сентябрь куни, “Толибон” ҳаракати томонидан ахлоқ ва маънавиятни “сақлаш чоралари” фонида мамлакатда интернет тўлиқ ўчирилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

БМТнинг Афғонистондаги миссияси эса 30 сентябрь куни билдиришича, интернет узилиши натижасида мамлакатдаги 43 миллиондан зиёд аҳоли жаҳон тармоғидан узилган. Бу ҳолат нафақат ахборот алмашинувига, балки молия, банк тизими, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига ҳам салбий таъсир кўрсатган.

Ҳозирча расмий ҳукумат томонидан расмий баёнот берилмаган бўлса-да, “Толибон” вакиллари интернет чекловларини инкор этган. Улар таъкидлашича, “тармоқдаги узилишлар техник сабабларга, хусусан, мамлакатдаги эскирган инфратузилма ва энергия таъминоти муаммоларига боғлиқ”.

Интернетсиз ҳаёт — ахборотсиз жамият

Мутахассислар таъкидламоқда, Афғонистонда интернет фаолиятининг чекланиши нафақат ахборот алмашинувини тўхтатади, балки бутун жамиятнинг иқтисодий ривожига ҳам жиддий таъсир кўрсатади.

Аксар фуқаролар учун ижтимоий тармоқлар нафақат мулоқот майдони, балки бизнес ва савдо фаолиятининг муҳим қисмига айланган эди. Шу сабаб, бу чекловлар аҳолининг кундалик ҳаётида сезиларли қийинчиликлар туғдирмоқда.

Афғонистонда сўнгги йилларда интернет эркинлиги аллақачон чекланган эди. Бир қатор янгилик ва блог платформалари “ахлоққа зид контент” баҳонасида блокланган. Ҳозирги ҳолат эса бу чекловларнинг янги босқичи сифатида баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?