Америкалик аёл ChatGPT ва Perplexity ёрдамида судда ғалаба қозонди

1 дақиқа ўқиш190
Америкалик аёл ChatGPT ва Perplexity ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШлик аёл Линн Уайт судда ўзини мустақил ҳимоя қилиб, ChatGPT ва Perplexity ёрдамида ишни ютди, деб ёзмоқда NBC News нашри.

Линн Лос-Анжелесда трейлер-паркдаги уйини ижарага олиб яшаган, аммо тўловни кечиктириб юборган. Маҳаллий қонунларга кўра, ижара тўловини 12 ойгача кечиктириш мумкин эди, бироқ уни ҳимоя қилган адвокат ишни ютқазган.

Шундан сўнг, Линн апелляция беришга қарор қилиб, ChatGPT’дан ёрдам сўради. У барча суд ҳужжатларини чат-ботга юклаб, ишда процессуал хатоларни топишга муваффақ бўлди. Кейин Perplexity Pro орқали керакли қонунларни ўрганиб чиқди ва ўз ҳимоясини кучайтирди.

Натижада суд Линн фойдасига қарор чиқарди — уни уйидан чиқариш ҳақидаги огоҳлантириш бекор қилинди, у 55 минг долларлик жаримадан ҳамда 18 минг долларлик ижара қарзидан халос бўлди.

Энг асосийси, Линн адвокатларга кетадиган 73 минг доллардан ортиқ харажатни тежаб қолди.

Мутахассислар эса шундай дейди:

“Адолатни таъминлаётган ҳали ҳам одамлар, сунъий интеллект эмас.”

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?