Гуллунинг қизи онасини деразадан итаргани айтилди

1 дақиқа ўқиш379
Гуллунинг қизи онасини деразадан итаргани айтилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Туркиялик хонанда Гуллу, яни 52 ёшли Гул Тутнинг ўлими бўйича суд жараёнида унинг қизи Туғян Улкем Гюлтер онасини деразадан итарганликда айбланмоқда.
  • Судда гувоҳ Султон Нур Улу, Туғян Гюлтер онасини деразадан пастга итарганини кўрганини таъкидлаган, аммо Туғян буни рад этиб, дугонасининг босим остида кўрсатма берганини айтган.

Туркиялик хонанда Гуллунинг ўлими бўйича суд жараёнида янги тафсилотлар маълум бўлди. Унинг қизи Туғян Улкем Гюлтернинг дугонаси Султон Нур Улу судда хонанданинг деразадан тушиб кетиши билан боғлиқ воқеа ҳақида кўрсатма берди. Прокурор эса Гюлтер учун оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосини сўради.

“Гуллу” номи билан танилган 52 ёшли Гул Тут 2025 йил 26 сентябрь куни Ялова вилояти Чинаржик туманидаги уйининг олтинчи қаватидан тушиб кетиб, ҳалок бўлган. Унинг ўлими бўйича ишда қизи Туғян Улкем Гюлтер ҳибсда сақланмоқда. Судда у ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини билдирган.

Гюлтернинг айтишича, воқеа пайтида у дугонаси Султон Нур Улу билан бирга бўлган. У онаси хонага кирганини, кейин эса орқаси ўгирилган пайтда баланд овоз эшитганини айтган. Гюлтер онасининг тушиб кетишини кўрмаганини таъкидлаган.

Бироқ Султон Нур Улу судда бошқача кўрсатма берган. У Гюлтернинг онасини дераза томондан пастга итарганини кўрганини даъво қилган. Унинг сўзларига кўра, воқеадан кейин Гюлтер унга шошилишни айтган.

Гувоҳ, шунингдек, дастлаб воқеа бўйича бошқача маълумот берганини, кейинчалик эса қўрқув сабабли шундай қилганини айтган. Гюлтер эса дугонаси босим остида кўрсатма берганини таъкидлаган.

Суд жараёнида бошқа гувоҳлар ҳам иш бўйича маълумот берган. Хусусан, айрим кўрсатмаларда Туғяннинг онаси билан муносабатлари ва воқеадан олдин айтган гаплари ҳақида даъволар билдирилган. Бу маълумотлар судда кўриб чиқилаётган далиллар қаторига киради.

Прокурор Туғян Улкем Гюлтерни “яқин қариндошини қасддан ва режалаштириб ўлдириш”да айблаб, унга оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазоси тайинлашни сўраган. Суд эса унинг ҳибсда қолишини давом эттиришга қарор қилган. Кейинги мажлис 9 октябрга қолдирилган.

Айни пайтда Гуллунинг ўлими бўйича суд жараёни давом этмоқда ва суднинг якуний ҳукми ҳали чиқарилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?