Қозоғистонлик спортчи олтин медални кроссовкаси сабаб қўлдан чиқарди

1 дақиқа ўқиш5K
Қозоғистонлик спортчи олтин медални кроссовкаси сабаб қўлдан чиқарди

Қозоғистонлик спортчи Ясмина Токсанбаева Япониянинг Айти ва Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган Осиё ўйинларида марафонни биринчи бўлиб якунлади. Бироқ мусобақадан кейин ўтказилган текширувда унинг кроссовкаси белгиланган талабларга мос эмаслиги аниқланди.

Маълум бўлишича, спортчининг кроссовкаси таглиги рухсат этилган 40 миллиметрлик меъёрдан 3,5 миллиметрга қалинроқ бўлган. Шу сабабли Токсанбаеванинг натижаси бекор қилиниб, у олтин медалдан маҳрум этилган.

Қизиғи, Қозоғистон енгил атлетика федерацияси маълумотига кўра, спортчи стартдан олдин кроссовкасини текширтирган. Ўшанда унга мазкур пойабзал билан мусобақада иштирок этишга рухсат берилган.

Шу тариқа, марафонни биринчи бўлиб якунлаган спортчининг натижаси финишдан кейинги текширув сабаб бекор қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?