АҚШнинг Техас штатида жойлашган Форт-Уорт шаҳри яқинида енгил моторли самолёт фожеали равишда қулади. Ҳодиса натижасида камида икки нафар инсон ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Бу ҳақда Dallas Morning News нашри хабар берган. Манбага кўра, ҳаво кемаси саноат ҳудудидаги автотураргоҳга келиб тушган ва у ердаги айрим жиҳозларга урилган. Зарба оқибатида самолёт ёнғинга чалинган.
Маълумот учун, Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ушбу воқеани текширишни бошлаган. Ҳалокатга учраган самолёт Beech King Air C90 турбопроп модели бўлиб, у икки нафар экипаж аъзоси ва беш нафар йўловчи учун мўлжалланган.
Айни дамда бортда неча киши бўлгани ва ҳалокатнинг аниқ сабаблари ҳали маълум эмас. Текширув ишлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар