Туркияда 12 ёшли ўзбек бола онаси билан келишолмай уйдан қочиб кетди

1 дақиқа ўқиш144
Туркияда 12 ёшли ўзбек бола онаси билан келишолмай уйдан қочиб кетди

Туркияда 12 ёшли ўзбекистонлик бола онаси ва ўгай отаси билан келишмовчилик сабаб уйидан қочиб кетди, деб хабар берди “Istanbul.uz” манбаси. Боланинг ҳолатидан кейин полиция ва Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси аралашди.

Маълумотларга кўра, бола маҳаллий полицияга мурожаат қилиб, уйидаги қийинчиликлар ва босимлар ҳақида гапирган. Шу орқали унинг тақдирига ҳокимият ва дипломатик идоралар аралашган. Боланинг онаси аввал Ўзбекистонда турмуш қурган, бироқ ажрашганидан кейин Туркияга кўчиб келиб, турк фуқароси билан имом никоҳ асосида оила қурган.

Дастлаб у боласини Ўзбекистонда бувиси қарамоғига қолдирган, лекин 2024 йил июнь ойида уни Истанбулга олиб келган. Бироқ ҳужжатлар расмийлаштирилмагани учун бола маҳаллий мактабга қабул қилинмаган. Шу боис у қарийб бир йилдан ортиқ вақт давомида таълимдан узоқда бўлган.

Ҳодиса фош бўлгач, полиция болани топиб, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига топширди. Боланинг ҳолати текширилди, у тиббий кўрикдан ўтказилиб, ҳомийлар кўмагида зарур ёрдам олди.

Консулхона боланинг хавфсизлигини таъминлаб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда уни ватанга қайтарди. Ҳозирги вақтда у Ўзбекистонда тегишли муассасалар ёрдами билан ўқишини қайта давом эттирмоқда.

Бу воқеа хорижда яшаётган юртдошларимиз учун яна бир огоҳлик бўлди. Мутахассислар таъкидлашича, болаларнинг руҳий ва ижтимоий ҳолатига эътиборсизлик уларнинг тақдирига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Ота-оналардан ҳар қандай шароитда ҳам фарзандлари манфаатини биринчи ўринга қўйиш талаб этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?