ОТБ Ўзбекистон иқтисодиётига 500 миллион доллар ажратади

1 дақиқа ўқиш162
ОТБ Ўзбекистон иқтисодиётига 500 миллион доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон иқтисодиётига 500 миллион доллар миқдорида қарз ажратишни маъқуллади, деб Kursiv.media хабар берди. Маблағ “Иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш дастури” (2-босқич) доирасида тақдим этилади.

Дастур орқали давлат корхоналарини замонавий бошқариш, фискал шаффофликни ошириш ва рақобатбардош иқтисодий муҳитни шакллантириш мақсад қилинган. Бу амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий давомидир.

ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая таъкидлашича, банк мамлакатни ЖСТга аъзо бўлиш ва глобал иқтисодиётда чуқурроқ иштирок этиш сари ҳаракатларида қўллаб-қувватлашга содиқ.

Дастур қуйидаги йўналишларда ислоҳотларни ўз ичига олади:

  • давлат-хусусий шерикликда ягона тартибларни жорий этиш;

  • рақобат ва инвестицияни бошқариш бўйича янги қонунлар қабул қилиш;

  • давлат корхоналарини халқаро стандартлар асосида бошқариш;

  • солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

  • коррупцияга қарши кураш ва манфаатлар тўқнашувига қарши қонунчилик жорий этиш.

Шунингдек, дастур ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтиришни ҳам назарда тутади. Бу аҳолининг заиф қатламларига ислоҳотлар таъсирини юмшатишга қаратилган.

Маълумот учун, жорий йилда Ўзбекистон ва ОТБ ҳамкорлигига 30 йил тўлди. 1995 йилдан буён банк мамлакатга 14,6 миллиард долларлик ёрдам кўрсатган.

ОТБ жорий йил 30 сентябрда эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодий ўсишига оид прогнози ўзгармаганини маълум қилган. 2025 йилда ўсиш 6,6 фоиз, 2026 йилда эса 6,7 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?