Россияда Telegram ва WhatsApp фаолияти чекланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш222
Россияда Telegram ва WhatsApp фаолияти чекланиши мумкин

Россияда икки оммабоп мессенжер — Telegram ва WhatsApp иши қисман чекланиши мумкин. Бу ҳақда Роскомнадзорнинг маълумотларига таяниб, “РБК” хабар берди.

Идорага кўра, мазкур платформалар фирибгарлик, товламачилик ва террорчилик фаолиятига ёрдам бериш воситасига айланиб бормоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролардан келган кўплаб шикоятлар асосида текширув бошланган.

“Мессенжер эгалари жиноятларга қарши кураш чораларини кўриш ҳақидаги талабларни эътиборсиз қолдиргани учун уларнинг фаолиятига нисбатан қисман чекловлар жорий этилаётгани ҳақида қарор қабул қилинди”, — дейилади идора баёнотида.

Маълумотларга кўра, 21 октябрь куни Россиянинг жанубий ҳудудларида — Краснодар, Ростов, Астрахан ва Ставрополь ўлкаларида Telegram ва WhatsApp ишида узилишлар кузатилган.

Ҳозирда WhatsApp мамлакатда энг кўп фойдаланиладиган мобил илова ҳисобланади — унинг аудиторияси 96 миллиондан ортиқ. Telegram эса 89 миллион фойдаланувчи билан иккинчи ўринда турибди.

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотича, сўнгги ярим йил ичида айнан шу икки мессенжер орқали 140 мингдан зиёд жиноят содир этилган. Шунингдек, идора уларни “чегара ортидан фуқароларни ёллаш воситаси” сифатида ҳам таърифлаган.

Экспертлар фикрича, агар чекловлар амалга оширилса, бу Россиядаги рақамли мулоқот соҳасида катта ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?