Хитойда блоггерлар энди фақат диплом билан ишлай олади

1 дақиқа ўқиш137
Хитойда блоггерлар энди фақат диплом билан ишлай олади

Хитойда блогерлар фаолиятини тартибга солувчи янги қонун кучга кирди.

25 октябрдан бошлаб тиббиёт, ҳуқуқ, таълим ва молия каби мутахассислик талаб қиладиган соҳаларда контент яратадиган блоггерлар учун расмий малака ҳужжатларини тақдим этиш мажбурий бўлди. Яъни эндиликда улар тегишли диплом, лицензия ёки сертификатга эга бўлишлари шарт.

Кибермакон маъмурияти (CAC) томонидан қабул қилинган бу тартиб Douyin, Bilibili ва Weibo каби оммавий платформаларда амалга жорий этилди. Шу билан бирга, блоггерлар ўз контентида фойдаланган тадқиқот ва манбаларни ҳам аниқ кўрсатишлари керак бўлади.

Расмийлар бундай чора онлайн дезинформация ва сохта маслаҳатлар тарқалишининг олдини олишга қаратилганини таъкидламоқда. Аммо танқидчилар фикрича, янги талаблар ижодкорлик ва сўз эркинлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мутахассислар бу ислоҳотни Хитойнинг интернет майдонидаги “ишончли маълумот сиёсати”нинг янги босқичи сифатида баҳоламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?