
Угандада маршрутка ҳайдовчиси сигир билан тўқнашувдан қочишга уриниб, бошқа машиналарга урилиши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Франс Пресс" ахборот агентлигига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
"Воқеа катта тезликда келаётган автобус таксиси йўлни кесиб ўтаётган сигир билан тўқнашувдан қочишга уриниши вақтида бошқа автобус ва юк машинасига урилиши оқибатида юз берди", деб маълум қилди полиция вакили.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 8 киши воқеа жойида, қолган 6 киши эса шифохонада ҳалок бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида яна 9 киши жароҳат олган. Машиналардан бирининг зарбасидан сигир ҳам нобуд бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар