Малдив оролларида 2007 йилдан кейинги авлодга чекиш тақиқланди

1 дақиқа ўқиш122
Малдив оролларида 2007 йилдан кейинги авлодга чекиш тақиқланди

Малдив оролларида соғлом келажакни таъминлашга қаратилган янги тамаки чеклови кучга кирди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

1 ноябрдан бошлаб 2007 йил 1 январдан кейин туғилган ҳар қандай шахс — маҳаллий фуқаро ёки сайёҳ бўлишидан қатъи назар — энди тамаки маҳсулотларини сотиб олиш, сотиш ёки чекиш ҳуқуқига эга эмас.

Вазирликнинг маълум қилишича, қоида ҳамма учун бир хил татбиқ этилади, ҳеч кимга истисно йўқ. Бу орқали келажакда чекишдан холи, соғлом авлодни шакллантириш мақсад қилинган.

Қонунга мувофиқ, тамаки маҳсулотини ёшларга сотганларга 50 минг руфий миқдорида жарима солинади. Шунингдек, электрон сигареталарни ноқонуний ишлатганлар 5 минг руфий жарима тўлайди.

Маълумки, “чекишсиз авлод” ғоясини илк бор Янги Зеландия амалга оширган эди, аммо кейинчалик ҳукумат ўзгариши орқали бу чеклов бекор қилинган. Ҳозирда ўхшаш ташаббус Буюк Британияда ҳам муҳокама қилинмоқда.

Мутахассислар бундай сиёсатни жамият соғлиғига инвестиция сифатида баҳоламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?