date

Россия чегарасида импорт юк машиналари тўпланди

Россия чегарасида импорт юк машиналари тўпланди

Россиянинг Хитой, Қозоғистон ва Қирғизистон билан боғловчи чегара пунктларида тўрт минггача автоюк машиналари тўпланиб қолган. Улар асосан импорт автомобилларини олиб ўтаётган ҳайдовчилардан иборат.

Мутахассислар айтишича, бу йўналиш параллел импортнинг энг асосий канали ҳисобланади. Дилерларнинг фикрига кўра, ҳозирги навбатлар камида ноябр ойининг охиригача давом этиши мумкин.

Чегара постларида ҳатто «пуллик навбат» ҳам paydo бўлган — махсус ботлар навбатдаги ўринларни пул эвазига сотмоқда.

Тирбандликка асосий сабаб эса бир: 1 декабрдан утиль йиғими оширилиши кутилмоқда. Янги тартибга кўра, йиғим миқдори автомобилнинг двигател ҳажми ва қувватига боғлиқ ҳолда белгиланади.

Фақат 160 от кучигача бўлган машиналар учун йиғим паст бўлиб қолади. Шу боис дилерлар имкони борича машиналарни олдиндан мамлакатга кириб олишга ҳаракат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия чегарасида импорт юк машиналари тўпланди