date

Рустем Умеровнинг мамлакатдан қочгани рад этилди

Рустем Умеровнинг мамлакатдан қочгани рад этилди
Бугун, 17 ноябр куни Россия ОАВда Украинадаги юқори лавозимдаги шахс, собиқ мудофаа вазири ва ҳозирги Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров мамлакатдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаслиги мумкинлиги ҳақида маълумот тарқалди. Ушбу маълумотларга кўра, Умеров хорижий сафарда бўлиб, Украинага қайтишни режалаштирмагани айтилган.

Бироқ, Украинада бу хабарлар расман рад этилди. Дезинформацияга қарши кураш маркази Умеров ҳозир АҚШда эканини ва у ерда ишчи учрашувлар ўтказаётганини маълум қилди.

Шунингдек, Умеров мамлакат раҳбарияти билан доимий алоқада экани таъкидланди. Шуниси эътиборлики, Умеровнинг қочгани ҳақидаги хабарлар Россия ОАВда коррупция можароси фонида пайдо бўлди.

Бу можаро украиналик тадбиркор Тимур Миндич билан боғлиқ бўлиб, у Исроилга қочиб кетишга улгурган. Миндич Украина ОАВда энергетика соҳасининг соя раҳбари сифатида кўрсатилмоқда.

Маълумот учун: Рустем Умеров 1982 йилда Самарқандда қирим татарларининг оиласида туғилган. Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг, унинг оиласи Қримга кўчиб кетган.

У 2023 йил сентябргача Украина Мудофаа вазири лавозимида ишлаган, шунингдек, Украина Давлат мулки жамғармаси раиси сифатида ҳам фаолият юритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Рустем Умеровнинг мамлакатдан қочгани рад этилди