Ўзбекистон терроризм индексида хавфсиз давлатлар орасида

1 дақиқа ўқиш194
Ўзбекистон терроризм индексида хавфсиз давлатлар орасида

Австралиянинг Иқтисодиёт ва тинчлик институти эълон қилган 2025 йилги “Глобал терроризм индекси”га кўра, Ўзбекистон жаҳондаги энг хавфсиз давлатлар қаторидан ўрин олди. Мамлакат террорчилик хавфи бўйича 90-поғонада қайд этилгани, хавфсизлик даражасида эса қатор ривожланган давлатларни ортда қолдиргани айтиилди.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Германия, Испания, шунингдек Россия, Хитой, Тожикистон, БАА ва Туркиядан хавфсизроқ деб баҳоланган. Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон 100-ўрин атрофидан жой олган.

Ҳисобот дунёдаги вазиятнинг ёмонлашаётганини ҳам кўрсатган. Террорчилик ҳужумлари қайд этилган давлатлар сони бир йилда 58 тадан 66 тага кўтарилган. Ғарб мамлакатларида эса ҳужумлар 63 фоизга ошган — Швеция, Австралия, Финляндия, Нидерландия, Дания ва Швейцарияда сўнгги беш йилда илк бор терактлар содир этилган.

Ўзбекистон терроризм индексида хавфсиз давлатлар орасида

Ўзбекистон терроризм индексида хавфсиз давлатлар орасида

Европада энг қизғин вазият Германияда кузатилган — Магдебург ярмаркасидаги ҳужум ортидан мамлакат 27-поғонага тушиб қолган. Инглизчалик айтганда, “high-risk zone”га айланган.

Энг хавфли ўнликда эса Буркина Фасо, Покистон, Сурия ва Исроил каби давлатлар жойлашган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?