date

Хитойда 10 йил ичида питомникларда пандалар сони икки баравар кўпайди

Хитойда 10 йил ичида питомникларда пандалар сони икки баравар кўпайди

Сўнгги ўн йил ичида Хитойда тутқунликда сақланаётган катта пандалар сони икки баравар кўпайди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

"Тутқунликдаги катта пандалар популяцияси 808 тага етди," - деди Хитой Ўрмон ва чўл хўжалиги давлат бошқармаси бошлиғи Лю Гохун Чендудаги конференцияда.

Қайд этилишича, 10 йил аввал 422 та панда бўлган.

Популяция қандай икки баравар ошди?

Лю Гохуннинг сўзларига кўра, ҳайвонларни кўпайтириш бўйича тадқиқотларнинг яхшиланиши туфайли уларнинг популяцияси кўпайган.

Пандларни муҳофаза қилиш доирасида Хитой олимлари, жумладан, "космос - ҳаво - ер" мониторинг тизимидан фойдаланади.

2026-2030 йилларда Хитой ҳукумати мамлакат экотизимларининг биологик хилма-хиллиги, барқарорлиги ва чидамлилигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқчи.

Катта панда Хитойнинг норасмий рамзи бўлиб, давлат томонидан ҳимояланган. Жануби-шарқий Сичуан провинцияси катта пандаларнинг асосий яшаш жойи бўлиб қолмоқда, у ерда бутун Хитой популяциясининг 70% дан ортиғи яшайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 10 йил ичида питомникларда пандалар сони икки баравар кўпайди