Машҳур хонанда Гуллу ўлимида қизи айбланиб қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш7.8K
Машҳур хонанда Гуллу ўлимида қизи айбланиб қўлга олинди

Туркиялик танилган хонанда Гул Тутнинг фожеавий ўлими юзасидан олиб борилаётган тергов янги бурилиш олди: унинг қизи Туғян Улкем Гултер “қасддан одам ўлдириш” айблови билан ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Akdeniz Gercek” нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Гуллу тахаллуси билан тинилган санъаткор Ялова вилоятининг Чинаржик туманидаги уйи балконидан номаълум шароитда йиқилиб, ҳаётдан кўз юмган эди. Тергов жараёнида Гултер билан бирга воқеа куни хонада бўлган унинг дўсти Султан Нур ўғли ҳам сўроқ қилинган.

Прокуратура олдида берган кўрсатмаларидан сўнг, Гултерга расмий айб эълон қилинди ва у ҳибсга олинди. Султан Нур ўғли эса уй қамоғига юборилди. Илгари ушланган яна уч киши прокуратурадаги сўроқдан сўнг озод қилинган.

Тиббий кўрик учун шифохонага олиб борилган Гултер, бинода уни кутаётган норозилар гуруҳи сабаб тезлик билан Адлияга етказилган. Ялова суд саройи олдида тўпланганлар унинг манзилига қарши шиорлар айтиб, норозилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Гул Тут 26 сентябрь куни 6 қаватли уй террасасидаги деразадан йиқилиб, ҳалок бўлган. Маросим Истанбулда ўтказилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?