Туркияда хонанда Гуллунинг қизи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркияда хонанда Гуллунинг қизи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркиянинг Ялова шаҳрида хонанда Гуллу номи билан танилган Гул Тутнинг ўлими бўйича суд ҳукми эълон қилинди. 2025 йил 26 сентябрь куни олти қаватли бинодаги уйининг деразасидан тушиб ҳалок бўлган хонанданинг 28 ёшли қизи Туғян Улкем Гултер оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

Ялова шаҳридаги оғир жиноятлар бўйича судда кўрилган иш доирасида Гултерни онасини олдиндан режалаштириб, қасддан ўлдиришда айблашган. Суд жараёнида ишга оид ёзишмалар, аудиоёзувлар, эксперт хулосалари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари муҳокама қилинган.

Судда кўз ёш билан ҳимоя нутқи сўзлаган Гултер ўзига қўйилган айбловларни рад этган. У онасининг йиқилган пайтини кўрмаганини, агар кўрганида уни ушлаб қолишга уринишини айтган. Шунингдек, ўзига туҳмат қилинганини таъкидлаб, айбсиз эканига ишонишини билдирган.

Суд ҳукми эълон қилингач, Гултернинг адвокати иш ҳали якунланмаганини, қарор устидан юқори инстанцияларга шикоят қилиш имконияти борлигини маълум қилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар