Хитой 2020 йилга қадар шаҳар аҳолиси учун 50 млн та иш ўрни яратмоқчи. Бу ҳақда Хитой давлат кенгаши томонидан чоп этилган 2016-2020 йилларга мўлжалланган "Бандликни рағбатлантириш режаси"да айтилган, деб ёзвади Кун нашри.
Таъкидланишича, Хитой ҳукумати шаҳардаги ишсизлик даражасини 2020 йилгача 5 фоиз даражасида сақлаб қолмоқчи.
2016 йилда Хитойда 13,14 млн та янги иш ўрни яратилган, бироқ истиқболда меҳнат бозори ўсиши суръатлари секинлашиб, ўртача йиллик кўрсаткич 12,5 млн иш ўрнини ташкил қилади. Таъкидланишича, меҳнат бозори ҳар йили олий таълим муассасаларининг 8 млн битирувчиси ва кўмир, цемент ва пўлат қуйиш саноатларидан бўшатилган 1 млн ишчи билан тўлиб боради.
2021 йилгача Хитойда пенсияга йилига 4,8 млн кишидан кетиши сабабли ёш мутахассислар иш ўринлари етишмовчилигини сезмайдилар.
Бундан ташқари, 2020 йилгача Хитойда нафақат меҳнат бозори кенгаяди, балки аҳоли сони ҳам ошиб боради. Хитой соғлиқни сақлаш ва режали бола кўриш ишлари бўйича давлат қўмитасининг таъкидлашича, 2020 йилгача Хитойнинг аҳолиси 1,37 млрд дан 1,42 млрд кишигача, яъни 50 млн кишига ошади. 2050 йилга келиб Хитойнинг ҳар учинчи фуқароси эса пенсионер бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди