date

Disney+ Кевин уйини улкан ширин печеньедан қурди

Disney+ Кевин уйини улкан ширин печеньедан қурди

“Уйда ёлғиз” фильмининг 35 йиллиги муносабати билан Disney+ АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кино тарихидаги энг машҳур уйлардан бирининг улкан “gingerbread”, яъни ширин хамирдан тайёрланган нусхасини барпо этди. Лойиҳа нафақат байрам кайфиятини улашди, балки жаҳон рекорди билан ҳам тарихга кирди.

Маълум қилинишича, иншоот тўлиқ “gingerbread”дан ясалган бўлиб, муз билан қопланган уйнинг баландлиги 8 метр, узунлиги эса 18 метрга тенг. У расман Гиннеснинг рекордлар китобига тарихдаги энг катта “gingerbread” уй сифатида киритилди. Уй дизайни Home Alone фильмидаги Кевин Маккалистер уйини ёдга солади.

Disney+’нинг бренд стратегияси ва маркетинг бўйича вице-президенти Зак Жером ушбу ташаббус ҳақида шундай деди: “Disney+ бутун дунё бўйлаб байрам мавсумининг ажралмас қисмига айланган фильмни шу тарзда нишонлаётганидан мамнунмиз”.

Қурилиш жараёнида 2,59 тонна ун, 4 200 дан ортиқ тухум, 4 400 дона “gingerbread” ғиштлари, 800 та том плиткалари, 75 литрдан ортиқ ейиладиган елим ҳамда қарийб 9 килограмм фондант ишлатилган. Ташриф буюрувчилар учун фильмда машҳур бўлган Принс Ст. Пиззанинг “A Lovely Cheese Pizza” таомини татиб кўриш имконияти ҳам яратилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Disney+ Кевин уйини улкан ширин печеньедан қурди