Венесуэла бўйича АҚШ ҳаракатлари Хитой норозилигига сабаб бўлди

Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи АҚШ томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олиниши юзасидан баёнот берди. У ҳеч бир давлат ўзини “дунё ҳаками” деб билмаслиги кераклигини айтди.
Ван Йи бу фикрларни Покистон ташқи ишлар вазири билан бўлиб ўтган учрашувда билдирди. Унинг сўзларига кўра, барча давлатларнинг суверенитети ва хавфсизлиги халқаро қоидаларга мувофиқ ҳурмат қилиниши лозим. У Венесуэладаги сўнгги воқеаларни “кутилмаган ҳолат” деб атади.
Николас Мадуро ҳозирда АҚШда ҳибсда сақланмоқда ва унга нисбатан гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ иш судда кўриб чиқилиши кутилмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла бошқаруви вақтинча АҚШ назоратида бўлишини билдирган.
Хитой расмийлари Мадуронинг қўлга олиниши Пекин учун салбий ҳолат бўлганини айтмоқда. Сўнгги йилларда Хитой Венесуэла билан савдо алоқаларини давом эттириб келган ва 2024-йилда мамлакатдан катта ҳажмда нефт харид қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!