Ҳиндистон фермаларида қуш гриппи тарқалди

Ҳиндистоннинг жанубидаги Керала штатидаги фермаларда ўтган ой 11 та юқори патогенликка эга H5N1 қуш гриппи тарқалганини Жаҳон Ҳайвон Соғлиги Ташкилоти маълум қилди.
Жаҳон Ҳайвон Соғлиги Ташкилотининг Париждаги офиси Ҳиндистон расмийларига таяниб, вирус асосан ўрдаклар орасида 54 100 қушнинг нобуд бўлишига сабаб бўлганини билдирди. Шунингдек, хавфсизлик чоралари сифатида 30 289 қуш сўйиб ташланган.
Тарқалиш 9-декабрдан аниқланган бўлиб, 22-декабрда тасдиқланган. Бу Ҳиндистондаги парранда фермаларида май ойидан бери қайд этилган биринчи ҳолатлар бўлди.
Ушбу воқеа ҳукумат ва парранда саноати учун хавотир уйғотмоқда, чунки қуш гриппи бутун дунё бўйлаб қушлар орасида тарқалиб, озиқ-овқат таъминоти ва нархларига таъсир кўрсатган ҳамда инсонларга юқиш хавфини оширган.