date

Тезюрар поездлар тўқнашди: Испанияда 39 киши ҳалок бўлди

Тезюрар поездлар тўқнашди: Испанияда 39 киши ҳалок бўлди
Reuters хабар беришича, Испаниянинг Кордоба вилоятида икки тезюрар поезд тўқнашуви натижасида камида 39 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса 19 январ куни кечқурун Адамуз шаҳри яқинида содир бўлган. Расмий маълумотларга кўра, 120 дан ортиқ киши жароҳат олган, айримлари шифохонада қолмоқда.

Маълум қилинишича, Малагадан Мадридга кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетган. Орадан қисқа вақт ўтиб, қарама-қарши йўналишда келаётган бошқа поезд билан тўқнашув юз берган. Ҳар икки поездда юзлаб йўловчилар бўлган.

Қутқарув ишлари ҳодиса жойи чекка ҳудудда жойлашгани сабабли мураккаб кечган. Шунга қарамай, тез ёрдам ва қутқарув хизматлари жароҳатланганларга ёрдам кўрсатган. Мамлакат раҳбарияти воқеа жойига етиб келган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Мутахассислар текширув ишларини олиб бормоқда. Ушбу фожиа Испанияда сўнгги йиллардаги энг йирик темирйўл ҳалокатларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Тезюрар поездлар тўқнашди: Испанияда 39 киши ҳалок бўлди