Рамзан Қодиров ўғли Адам Қодировни автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарни рад этди

1 дақиқа ўқиш656
Рамзан Қодиров ўғли Адам Қодировни автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарни рад этди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўғли — минтақа Хавфсизлик кенгаши котиби Адам Қодиров иштирок этгани айтилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида тарқалган хабарларни асоссиз ва “сохта ташвиқот” деб баҳолади.

Бу ҳақда у 9 февраль куни республика прокурори Арсан Адаев билан бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилди.

Қодировнинг таъкидлашича, бугун сунъий интеллект орқали исталган шахсни турли сохта видеолар ёки ахборотлар билан алдаш мумкин.

«Мамлакат бўйлаб 128 мингта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, 13 минг 9 нафар одам ҳалок бўлган. Аммо бу ҳолатлар деярли муҳокама қилинмайди. Номаълум манбалардан пайдо бўлган, Қодировнинг ўғли иштирок этгани айтилган авария ҳақидаги хабар эса бир зумда жаҳон янгиликларининг биринчи саҳифасига чиқиб кетди», — деди у.

Шунингдек, Рамзан Қодиров республика ҳудудида интернет маконида содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш чораларини кучайтириш режалаштирилаётганини ҳам маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сохта ахборотларга қарши кураш масаласи алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бу мавзу бутун мамлакат учун долзарб саналади. Бироқ Чеченистонга оид ишончсиз хабарлар негадир доим оммавий ахборот воситаларида катта шов-шувга сабаб бўлаётгани ҳам таъкидланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?