Ким Чен Ин Жанубий Кореяга ядровий таҳдид билдирди

1 дақиқа ўқиш545
Ким Чен Ин Жанубий Кореяга ядровий таҳдид билдирди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Корея Меҳнат партиясининг тўққизинчи съездига бағишланган ҳарбий парадда Жанубий Корея билан мулоқот қилишга ҳам қизиқмаслигини ва зарур бўлса, қўшнисини тўлиқ йўқ қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Yonhap News Agency хабар берди.

Парадда Ким Чен Ин АҚШ билан муносабатларни яхшилаш учун Вашингтон Шимолий Кореянинг Конституцияда белгиланган мақомини ҳурмат қилиши ва душманлик сиёсатидан воз кечиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу икки давлат ўртасида дўстона алоқаларни шакллантириши мумкин.

Шимолий Корея раҳбари ёрдамчиларига ядровий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва янги қурол тизимларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. У сув остида учириладиган қитъалараро баллистик ракеталар, Жанубий Кореяни нишонга олишга қодир қисқа масофали ракеталар ва артиллерия тизимларини кенгайтириш режалари ҳақида гапирди.

Ким Чен Ин сўзларига кўра, сўнгги йиллардаги ядровий ва ракета дастурлари Шимолий Кореянинг ядровий давлат сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлаган. У ядровий қуролларни мамлакат хавфсизлигининг “кафолати” деб атаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?