date

Жеффри Эпштейн иши: Трампга нисбатан янги айбловлар эълон қилинди

Жеффри Эпштейн иши: Трампга нисбатан янги айбловлар эълон қилинди

АҚШ Адлия вазирлиги молиячи ва жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейн иши бўйича илгари сир тутилган Федерал қидирув бюроси ҳужжатларини омма эътиборига ҳавола қилди. Ушбу материаллар орасида бир аёлнинг Дональд Трампга нисбатан илгари сурган жиддий айбловлари ҳам ўрин олган. Бу ҳақда zamon.uz хабар беради.

Reuters агентлигининг хабар беришича, 5 март куни эълон қилинган ҳужжатларда 2019 йилда ўтказилган сўровномалар тафсилотлари келтирилган. Номи ошкор этилмаган аёл 1980 йилларда, яъни 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган даврда Эпштейн уни Трамп билан таништиргани ва ўша вақтда Трамп уни ғайриинсоний жинсий алоқага мажбурламоқчи бўлганини даъво қилган. Аввалги тергов жараёнларида бу аёл фақат Эпштейннинг ўзидан жабр кўрганини айтган эди.


Оқ уй матбуот хизмати ушбу айбловларни мутлақо асоссиз ва ҳеч қандай ишончли далилларга эга эмас деб рад этди. Адлия вазирлиги ҳам ҳужжатларнинг бир қисмида келтирилган даъволар шубҳали ва шов-шувли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Таъкидланишича, мазкур ҳужжатлар илгари такрорий деб топилгани учун архивда сақланган.

Ҳозирги кунда ушбу маълумотларнинг ошкор этилиши АҚШ Конгресси томонидан кўрсатилаётган босим натижаси сифатида баҳоланмоқда. Демократлар партияси вакиллари Трамп маъмуриятини президентга алоқадор бўлган муҳим материалларни яширишда айблаб келмоқда. Аввалроқ, Жеффри Эпштейн 2008 йилда вояга етмаганларни жалб қилишда айбланиб, 2019 йилда қамоқхонада вафот этган эди. Унинг шериги Гизлейн Максвелл эса 20 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Жеффри Эпштейн иши: Трампга нисбатан янги айбловлар эълон қилинди