АҚШ Эрон ҳаво ҳудудини тўлиқ назоратига олди

1 дақиқа ўқиш1.8K
АҚШ Эрон ҳаво ҳудудини тўлиқ назоратига олди

Яқин Шарқдаги ҳарбий вазият янги босқичга кўтарилди. АҚШ мудофаа вазири Эрон ҳаво ҳудуди деярли тўлиқ назорат остига олинганини ва эндиликда мамлакат ичкарисидаги стратегик нишонларга зарбалар бериш устувор вазифага айланганини маълум қилди. Вашингтон маъмурияти Форс кўрфазида юк ташувчи кемалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Эрон ҳарбий денгиз кучларини зарарсизлантиришга киришди. Хусусан, Ҳинд океанида Эрон ҳарбий кемаси чўктириб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда semafor.com хабар беради.

Уруш кўлами Эрон чегараларидан ташқарига чиқиб, минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солмоқда. NATO кучлари Туркия ҳаво ҳудудида Эрон томонидан учирилган ракетани тутиб қолди. Шу билан бирга, Озарбайжон расмийлари Теҳронни мамлакатдаги энг йирик аэропортга дрон ҳужумини уюштирганликда айблади. Форс кўрфази давлатлари пойтахтлари ҳам навбатдаги ҳужумлар нишонига айланди.

Геосиёсий таҳлилчилар вазиятнинг янада мураккаблашаётганидан хавотирда. Тҳе Дипломат нашрида чоп этилган таҳлилга кўра, урушнинг Осиё ва бошқа ҳудудларга ёйилиш эҳтимоли эндиликда назарий эмас, балки реал хавфга айланган. Халқаро ҳамжамият юзага келган кескинликни юмшатиш бўйича шошилинч чоралар кўришга чақирмоқда, бироқ томонлар ўз позицияларидан қайтиш ниятида эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?