Эрон ташқи ишлар вазири Россия билан ҳамкорлик ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш263
Эрон ташқи ишлар вазири Россия билан ҳамкорлик ҳақида гапирди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи Теҳрон ва Москва ўртасидаги ҳамкорлик ҳеч қандай янгилик ёки сир эмаслигини таъкидлади. У бу ҳақда 8 март куни NBC Неwс телеканалига берган интервьюсида АҚШ билан юзага келган зиддиятлар фонида Россиянинг Эронга кўрсатаётган ёрдами ҳақидаги саволларга жавоб берар экан айтиб ўтди. Бу ҳақда tengrinews.kz хабар беради.

Вазир Россия томони Эрон билан кўплаб йўналишларда ҳамкорлик қилаётганини тасдиқлади, бироқ Россия махсус хизматлари АҚШ ҳарбий объектларини аниқлашда ёрдам бераётгани ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермади. Аракчи ўзида бу борада батафсил маълумот йўқлигини қўшимча қилди.

Аввалроқ Тҳе Wашингтон Пост газетаси Россия Эронга Яқин Шарқдаги Америка қўшинларига зарба бериш учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Нашрнинг таъкидлашича, Москва шу йўл билан АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши олиб бораётган урушида билвосита иштирок этмоқда. Манбаларга кўра, 28 февралдан бошлаб Россия Америка кемалари ва самолётлари жойлашган ҳудудлар ҳақида маълумотлар узатган бўлиши мумкин.

Ҳозирча Россиянинг ракета нишонларини аниқлашдаги ёрдами қай даражада экани тўлиқ ойдинлашмаган. Бироқ таҳлилчилар жанговар ҳаракатлар бошланганидан буён Эроннинг ўз имкониятлари билан нишонларни аниқлаш салоҳияти пасайганини қайд этишмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?