Қатар Эрон билан урушнинг ҳалокатли оқибатларидан огоҳлантирди

1 дақиқа ўқиш3.3K
Қатар Эрон билан урушнинг ҳалокатли оқибатларидан огоҳлантирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Қатар ташқи ишлар вазирлиги вакили Мажид ал-Ансорий Яқин Шарқ минтақавий уруш ҳолатида эканини ва бу ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.
  • У бу фикрни 10 март куни журналистлар саволларига жавоб бераётиб айтиб, 2023 йилдан бери Эрон билан зиддиятларнинг кучайиши бутун дунё учун хавфли эканидан огоҳлантириб келинаётганини таъкидлади.

Қатар ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мажид ал-Ансорий Яқин Шарқ минтақавий уруш ҳолатида эканлигини ва бу ҳолат ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. У бу ҳақда 10 март куни журналистлар саволларига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди. Бу ҳақда tengrinews.kz хабар беради.

Дипломатнинг таъкидлашича, Қатар 2023 йилдан бери Эрон билан зиддиятларнинг кучайиши бутун дунё учун хавфли эканлиги ҳақида доимий равишда огоҳлантириб келмоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай дипломатик музокаралар бошланишидан олдин Эрон ўз ҳужумларини тўхтатиши шарт.

Ал-Ансорий Теҳронни Форс кўрфази ва ундан ташқаридаги фуқаролик инфратузилмаларига зарба беришда айблади. Бу ҳаракатлар нафақат минтақага таҳдид солиши, балки бутун дунёда гуманитар ҳалокатни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, у Қатарга қилинган ҳар қандай ҳужумга муносиб жавоб қайтарилишини қўшимча қилди.

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён қўшни давлатлардан узр сўраганидан сўнг, Қатар ҳужумлар тўхтатилишига умид қилган эди. Бироқ зарбалар ҳамон давом этмоқда. Эрон томони ўз ҳужумлари фақат АҚШ манфаатларига қаратилганини ва минтақада Американи қўллаб-қувватлаш душманлик ҳаракати сифатида баҳоланишини бир неча бор таъкидлаган.

Бунга жавобан Қатар ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ ва бошқа мудофаа ҳамкорлари билан стратегик алоқалар шубҳа остига олинмаслигини билдирди. Ҳозирги вақтда Patriot тизимлари Америка ҳамда Европа иттифоқчилари билан биргаликда мамлакатни ҳимоя қилаётгани ва бу хавфсизлик ҳамкорлиги Қатарни ҳар қандай ҳужумлардан асрашнинг асосий воситаси эканлиги қайд этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?