Эрон зарбалари Исроил жанубида жиддий талофатлар келтирди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Эрон зарбалари Исроил жанубида жиддий талофатлар келтирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Эрон ракета зарбалари Исроил жанубидаги Димона ва Арад шаҳарларига жиддий зарар етказиб, қарийб 90 нафар инсоннинг жароҳатланишига сабаб бўлди.
  • Жароҳатланганлар орасида аҳволи оғир камида 10 киши, жумладан беш ёшли қизалоқ бор.
  • Зарбаларнинг эҳтимолий нишони бўлган Ядро энергетикаси илмий-тадқиқот маркази жиддий зарар кўрмади, бироқ турар жойлар ва инфратузилма обектлари шикастланди.

Фото: Reuters / Димонага ҳужум оқибатлари.

Исроилнинг жанубий ҳудудларида жойлашган Димона ва Арад шаҳарлари Эрон томонидан йўлланган ракета зарбалари оқибатида жиддий жабр кўрди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу ҳужум натижасида қарийб 90 нафар инсон турли даражада жароҳат олган. Улар орасида оғир аҳволда бўлганлар ҳам бор — камида 10 киши, жумладан беш ёшли қизалоқнинг ҳолати ташвишли экани айтилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳужумлардан асосий мақсад сифатида Исроилнинг ядровий инфратузилмаси кўрилган. Бироқ Димонадан тахминан 10 километр ва Араддан 30 километр масофада жойлашган Ядро энергетикаси илмий-тадқиқот маркази жиддий зарар кўрмагани қайд этилди. Бу эса эҳтимолий катта фалокатнинг олди олинганини англатади.

Шу билан бирга, Халқаро атом энергетикаси агентлиги вазият кескинлашмаслиги учун томонларни «максимал ҳарбий вазминлик»ка чақирди. Мутахассислар фикрича, бу каби ҳужумлар ядровий хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий таҳдид туғдириши мумкин.

Ҳужумлар оқибатида Димона ва Арад шаҳарларидаги кўплаб турар жой биноларига зарар етган. Айрим уйлар вайрон бўлган, инфратузилма объектларига ҳам жиддий шикаст етгани хабар қилинмоқда.

Times of Israel маълумотига кўра, Исроил мудофаа армияси Эрон томонидан учирилган икки ракета нега уриб туширилмаганини аниқлаш юзасидан махсус текширув бошлаган. Ҳарбий мутахассислар таъкидлашича, бундай турдаги ракеталар одатда юзлаб килограмм портловчи моддага эга бўлиб, катта вайронагарчилик келтириб чиқаради.

Шунингдек, Исроилнинг фронторти қўмондонлиги ҳам ҳодиса юзасидан алоҳида текширув ўтказмоқда. Унда ўнлаб инсонлар жароҳатлангани ва катта миқдорда моддий зарар етказилгани ўрганилмоқда.

Маълумотларга қараганда, шанба куни тонгдан буён Эрон Исроил ҳудудига камида саккиз марта ракета зарбасини амалга оширган. Бу эса вазиятнинг кескинлашиб бораётганини кўрсатади.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса ушбу ҳужумларга жавобан қатъий позиция билдирди. Унинг таъкидлашича, мамлакат душманга қарши барча фронтларда кучли ва тизимли зарбалар беришда давом этади. Шу билан бирга, у шанба оқшомини Исроил келажаги учун олиб борилаётган кампаниядаги энг оғир ва синовли кечалардан бири сифатида баҳолади.

Ҳозирча вазият юқори даражада таранг бўлиб қолмоқда. Муттахассислар бу можаро янада кенгайиб кетмаслиги учун дипломатик йўллар орқали ечим топиш муҳимлигини таъкидлашмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?