Яқин Шарқ олов ичида: Ҳусийлар Исроилга илк зарбани берди

1 дақиқа ўқиш6.9K
Яқин Шарқ олов ичида: Ҳусийлар Исроилга илк зарбани берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Яман ҳусийлари Исроилга қарши илк ракета ҳужумини уюштирганини расман эълон қилди.
  • Ҳаракат вакили Яҳё Сари операция муваффақиятли ўтганини билдирган, Исроил мудофаа кучлари эса ракеталар учирилгани ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушганини тасдиқлаган.
  • Ҳусийлар тажовуз тўхтамагунча ҳужумларни давом эттиришларини айтиб, Яман можарога тўлиқ аралашса, Боб ал-Мандеб бўғози ёпилиши мумкинлиги қайд этилган.

Минтақадаги вазият кескинлашмоқда: Эроннинг асосий иттифоқчиси ҳисобланган Яман ҳусийлари расман можарога қўшилди ва Исроил ҳарбий объектларини нишонга олди.

Яқин Шарқдаги геосиёсий ўйинлар янги босқичга чиқди. Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи яманлик ҳусийлар (шиаларнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракати) Исроилга қарши илк бор ракета ҳужумини уюштирганини расман эълон қилди. Бу ҳақда ҳаракат вакили Яҳё Сари баёнот бериб, операция муваффақиятли ўтганини таъкидлади.

Биринчи зарба ва стратегик мақсадлар

Ҳусийларнинг таъкидлашича, зарбалар Фаластин жанубидаги муҳим ҳарбий нуқталарга йўналтирилган. Исроил мудофаа кучлари ракеталар учирилганини тасдиқлади ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушганини маълум қилди. Гарчи вайронагарчиликлар ҳақида аниқ хабарлар бўлмаса-да, Исроилнинг бир қатор шаҳарларида ҳаво тревогаси чалингани вазиятнинг нақадар жиддийлигидан далолат беради.

Муҳим огоҳлантириш: Ҳусийлар "тажовуз тўхтамагунча" ҳужумларни давом эттиришларини ва агар бошқа давлатлар Теҳронга қарши чиқса, Эрон томонида туриб жанг қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Боб ал-Мандеб бўғози: Жаҳон иқтисодиёти хавф остидами?

Яқин Шарқ олов ичида: Ҳусийлар Исроилга илк зарбани берди

Агар Яман можарога тўлиқ аралашса, дунёнинг энг муҳим денгиз йўлларидан бири — Боб ал-Мандеб бўғози ёпиб қўйилиши мумкин. Бу эса АҚШ ва Исроил учун нафақат ҳарбий, балки йирик иқтисодий зарба бўлиши тайин. Зеро, Қизил денгиздаги кема қатновининг хавфсизлиги айнан шу ҳудудга боғлиқ.

Дипломатик ҳаракатлар ва Саудиянинг роли

Ҳозирда АҚШ ва Исроил ҳусийларнинг можарога янада чуқурроқ киришига йўл қўймаслик учун бор имкониятларни ишга солмоқда. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Саудия Арабистони ҳам вазиятни юмшатиш ва эскалацияни тўхтатиш учун дипломатик музокараларда фаол иштирок этмоқда.

Ҳусийлар ким ўзи?

1990 йиллардан бери Яманда фаолият юритаётган "Ансор Аллоҳ" ҳаракати исломнинг зайдийлик йўналишига эътиқод қилади. 2014 йилдан буён Эрон уларни замонавий қурол-яроғ, дронлар ва ракета технологиялари билан таъминлаб келмоқда. Бугунги кунда улар минтақада Эроннинг энг кучли ва содиқ иттифоқчиларидан бирига айланган.

Азиз ўқувчилар, сизнингча, ҳусийларнинг урушга қўшилиши минтақадаги вазиятни бутунлай ўзгартириб юборадими? Боб ал-Мандеб бўғозининг ёпилиши жаҳон бозорига қандай таъсир қилади?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?