date

Ернинг ички ядросида ўзгаришлар аниқланди — тадқиқот

Ернинг ички ядросида ўзгаришлар аниқланди — тадқиқот

Олимлар Ернинг ташқи ядросидаги суюқ темир оқимларида ғайриоддий ўзгаришни аниқлади. Тадқиқотларга кўра, Тинч океани остидаги айрим оқимлар кутилмаганда ўз йўналишини ўзгартириб, умумий ғарбий ҳаракатга қарши равишда шарққа томон оқа бошлаган.

“Journal of Studies of Earth” журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, ташқи ядро сайёрамизнинг магнит майдонини шакллантирувчи суюқ темир қатламидан иборат. Айнан ушбу магнит майдони Ерни космик радиациядан муҳофаза қилади ва атмосферани сақлашда муҳим аҳамият касб этади.

Мутахассислар 2010 йил атрофида Тинч океани остидаги оқимларда ғайриоддий ўзгаришлар кузатилганини қайд этмоқда. 2012 йилдан кейин мазкур ҳудудда кучли шарқий оқим шаклланган ва унинг фаоллиги 2020 йилгача ортиб борган.

Олимларнинг таъкидлашича, бу ҳодиса маҳаллий гирдоб эмас, балки ташқи ядро юзасининг қарийб 5 фоизини қамраб олган йирик жараёндир. Унинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Тадқиқотчилар шу даврда Ернинг ички қатламларида бошқа ноодатий ўзгаришлар ҳам қайд этилганини билдирмоқда. Жумладан, сутка давомийлигидаги даврий ўзгаришлар ва ички ядро ҳаракатида ҳам айрим силжишлар кузатилган.

Мутахассислар бу жараёнлар инсонлар учун бевосита хавф туғдирмаслигини таъкидламоқда. Бироқ Ер ядросидаги динамик ўзгаришларни ўрганиш магнит майдони ва космик об-ҳаводаги ўзгаришларни башорат қилишда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ернинг ички ядросида ўзгаришлар аниқланди — тадқиқот