Ногиронлар аравачасидаги эркак дарёга тушиб кетди

Хитойнинг Цзиньан шаҳрида юз берган воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ногиронлар аравачасида ҳаракатланаётган эркак эҳтиётсизлик оқибатида аравачаси билан бирга тўсатдан дарёга тушиб кетган.
Ҳодисани кўрган атрофдаги сайёҳлар ва гувоҳлар бир зум ҳам иккиланмай ёрдамга ошиқди. Бир неча киши сувга сакраб, эркакнинг боши сув остида қолиб кетмаслигини таъминлаган бўлса, қирғоқдагилар қўл ушлашиб тирик занжир ҳосил қилган. Ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида эркак ҳам, унинг ногиронлик аравачаси ҳам сувдан соғ-саломат олиб чиқилди.
Кейинчалик маълум бўлишича, қутқариб қолинган эркак ҳодиса вақтида маст ҳолатда бўлган. Шунга қарамай, воқеа гувоҳларининг бирдамлиги ва тезкор ҳаракати кўплаб интернет фойдаланувчилари томонидан олқишланмоқда.






























Изоҳлар 0
…