Дунёда 10 та йирик сув ҳавзаси кўз ўнгимизда қуриб бормоқда

Дунёда 10 та йирик сув ҳавзаси кўз ўнгимизда қуриб бормоқда

Сайёрамиз жиддий экологик муаммолардан бирига дуч келмоқда. Мутахассислар маълумотларига кўра, дунё ҳар йили тахминан 324 триллион литр чучук сувдан айрилмоқда. Бу эса 280 миллион инсоннинг бир йиллик эҳтиёжини қондиришга етадиган улкан миқдор ҳисобланади.

Жаҳон банкининг 2025 йилги ҳисоботига кўра, бу ҳолатнинг асосий сабаблари сифатида кучайиб бораётган қурғоқчилик, сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ҳамда ерларнинг нотўғри ўзлаштирилиши келтирилган.

Шу муносабат билан БМТ 17 июнни Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни деб эълон қилган.

Al Jazeera сунъий йўлдош тасвирлари орқали дунёда энг тез қуриб бораётган 10 та сув ҳавзасини таҳлил қилди.

Энг ташвишли мисоллардан бири — Ўзбекистондаги Орол денгизи. Ўнлаб йиллар давомида дарё сувларининг қишлоқ хўжалигига йўналтирилиши оқибатида денгиз ўз ҳажмининг 90 фоиздан ортиғини йўқотди.

Дунёда 10 та йирик сув ҳавзаси кўз ўнгимизда қуриб бормоқда

Эрондаги Урмия кўли ҳам оғир аҳволга тушиб қолган. Бир вақтлар Яқин Шарқнинг энг йирик шўр кўли ҳисобланган сув ҳавзаси бугун ўз ҳажмининг атиги 10 фоизидан ҳам камроғини сақлаб қолган.

Дунёда 10 та йирик сув ҳавзаси кўз ўнгимизда қуриб бормоқда

Боливиядаги Поопе кўли эса деярли бутунлай йўқолиб кетди. Бу нафақат табиат, балки маҳаллий аҳолининг ҳаётига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Балиқчилик тугаб, кўплаб оилалар тирикчилик манбаидан айрилди.

Дунёда 10 та йирик сув ҳавзаси кўз ўнгимизда қуриб бормоқда

Аргентинадаги Парана дарёсида сув сатҳининг кескин тушиб кетиши халқаро савдога ҳам таъсир кўрсатмоқда. Дон маҳсулотларини ташиш қийинлашиб, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам қисқарган.

Дунёда 10 та йирик сув ҳавзаси кўз ўнгимизда қуриб бормоқда

Шунингдек, АҚШдаги Мид кўли, Чилидаги Акулео лагунаси, Боцванадаги Нгами кўли, Малининг Фагуибине кўли, Ироқ ботқоқликлари ва Мадагаскарнинг қурғоқчилик ҳудудлари ҳам экологик хавф остида қолмоқда.

Мутахассислар огоҳлантиришича, агар сув ресурсларидан оқилона фойдаланилмаса, келажакда бу муаммо янада кескинлашиши мумкин.

Бугун дунёда қуриб бораётган сув ҳавзалари фақат экологик муаммо эмас, балки миллионлаб инсонларнинг ҳаёти, озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқтисодиётига бевосита таъсир кўрсатувчи глобал таҳдидга айланиб улгурди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар