Қирғизистонда блогерлар учун 5 йиллик солиқ имтиёзи жорий этилди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров солиқ тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, дастурий таъминот, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишларида фаолият юритаётган компаниялар ҳамда тадбиркорлар беш йил муддатга солиқлардан озод қилиниши мумкин.
Янги имтиёзлар блогерлар, стартаплар, аутсорсинг компаниялари, кино ва телемаҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ҳамда бошқа ижодий соҳа вакилларини ҳам қамраб олади.
Шунингдек, улар учун даромад солиғининг 5 фоизлик ставкаси ва суғурта бадаллари бўйича енгилликлар назарда тутилган.
Фармонда олтин ва кумуш билан боғлиқ айрим соҳаларда солиқ юкини ошириш ҳамда контрабандага қарши жавобгарликни кучайтириш таклифлари ҳам ўрин олган.
Мазкур фармон расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.































Изоҳлар 0
…