Али Хоманаий билан видолашув маросимлари расман бошланди

Эроннинг собиқ олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий билан видолашув маросимлари расман бошланди. Дастлабки тадбирлар мамлакат пойтахти Теҳрон шаҳрида ўтказилмоқда.
Бу ҳақда РБК маълум қилди.
Маълум қилинишича, мотам тадбирлари 4–9 июль кунлари давом этиб, Эроннинг бир нечта шаҳарларида ташкил этилади. Маросимларда дунёнинг турли мамлакатларидан 100 га яқин расмий делегация иштирок этиши кутилмоқда.

Режага кўра, 4–6 июль кунлари Теҳронда видолашув ва дафн маросимлари ўтказилади. 7 июль куни Қум шаҳрида мотам юриши бўлиб ўтиши белгиланган. Шундан сўнг, 8 июль куни марҳумнинг жасади Ироқ ҳудудига олиб борилади, 9 июль куни эса Машҳад шаҳрида сўнгги манзилга қўйилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 86 ёшли Оятуллоҳ Али Хоманаий жорий йилнинг 28 феврал куни АҚШ ва Исроил томонидан уюштирилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.































Изоҳлар 0
…