Йўқолган ит вирусли видео сабаб эгасига қайтди

Йўқолган ит вирусли видео сабаб эгасига қайтди

Бир ой давомида бедарак йўқолган Горда лақабли ит кутилмаганда интернетда оммалашган видео туфайли топилди. Қизиқарли воқеа ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди.

Маълум бўлишича, итнинг эгаси Мексика терма жамоаси ғалабасини нишонлаётган мухлислар акс этган вирусли видеони томоша қилаётганида, тасодифан оломон орасида ўз итини пайқаб қолган.

Шундан сўнг у видеода кўриниб турган бинолар ва атроф-муҳитни синчиклаб ўрганиб, тасвир қаерда олинганини аниқлашга муваффақ бўлган. Белгиланган манзилга етиб борган эгаси узоқ изланган Горда билан яна учрашган.

Яхшиямки, ит соғ-саломат ҳолда топилиб, ўз эгаларига қайтарилган. Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотиб, кўплаб фойдаланувчилар баъзан оддий тасодиф ҳам энг бахтли учрашувларга сабаб бўлишини таъкидламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар