Президент Сергелидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманига ташриф буюриб, “Ўзгариш” ва "Иттифоқ" маҳаллаларида амалга оширилган бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари ҳудудни пиёда айланиб, янгидан барпо этилган ва таъмирланган кўчалар, савдо ва хизмат кўрсатиш масканлари, болалар майдончалари ҳамда аҳоли учун яратилган замонавий инфратузилмани кўздан кечирди.

Ташриф давомида Президент маҳалла аҳолиси билан самимий мулоқот қилди. Айниқса, болалар билан суҳбатлашиб, улар билан эсдалик учун суратга тушгани ташрифнинг эътиборли лаҳзаларидан бири бўлди.

Қайд этилишича, Янги Сергели кўчасида амалга оширилган лойиҳа натижасида 250 нафардан ортиқ янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, ҳудудда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, дам олиш масканлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган янги объектлар фойдаланишга топширилган. Мазкур ўзгаришлар аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ва янги иш ўринларини кўпайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.































Изоҳлар 0
…