Афғонистон аҳолиси сони расман эълон қилинди

Афғонистон аҳолиси сони расман эълон қилинди

Бутунжаҳон аҳоли куни муносабати билан Афғонистон Миллий статистика ва ахборот бошқармаси (ГСИА) мамлакатнинг янгиланган демографик кўрсаткичларини эълон қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Афғонистон аҳолиси 37,2 миллион нафарга етган. Бу ўтган йилги 36,4 миллион кўрсаткичга нисбатан 800 минг кишига ёки 2,2 фоизга кўпдир. Аҳолининг 51 фоизини эркаклар, 49 фоизини эса аёллар ташкил этади.

Ҳисоботга кўра, мамлакат аҳолисининг асосий қисми қишлоқ ҳудудларида яшайди. Жами аҳолининг 70 фоизи ёки қарийб 26 миллион киши қишлоқларда истиқомат қилади. Шаҳар аҳолиси 9,8 миллион нафар (26 фоиз)ни ташкил этса, 1,5 миллионга яқин фуқаро (4 фоиз) кўчманчи турмуш тарзини олиб боради.

Ҳудудлар кесимида Кобул аҳолиси энг кўп вилоят бўлиб қолмоқда. Пойтахт ҳудудида 6,4 миллион киши яшайди. Ундан кейинги ўринда эса Ҳирот вилояти жойлашган бўлиб, у ерда 2,4 миллион аҳоли истиқомат қилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар